Latest stories

  • Ўзбекистонга туристик мақсадларда 40 мингдан ортиқ Италия фуқароси ташриф буюрди

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 40,8 минг италиялик фуқаро келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 минг нафарга ёки 12,3 фоизга кўпдир. Ташриф буюрганларнинг аксарияти — 38,6 минг киши — туризм мақсадида келган. Бундан ташқари, 1,2 минг фуқаро қариндошларини кўриш учун, 850 киши хизмат сафарлари…. More

  • 10 ойда 230 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Туркияга борган

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида Туркияга туристик мақсадларда жами 230 844 нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 32,3 минг нафарга, ёки 16,3 фоизга кўпдир. Ушбу саёҳатларнинг ярмидан кўпи, яъни 172 400 таси туризм, 51 300 нафари қариндошлариникига, 2300 нафари таълим, 3300 нафари даволаниш ва…. More

  • Тошкентга Cингапурдан сайёҳлар билан биринчи чартер рейс етиб келди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 7 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортида Cингапурдан махсус чартер рейс билан ташриф буюрган биринчи сайёҳлар гуруҳи кутиб олинди. Жануби-Шарқий Осиёдан келган 120 нафарга яқин сайёҳ Ўзбекистонни ўзлари учун кашф этишади, тарихий ёдгорликларни зиёрат қилишади, мамлакатимиз маданияти ва анъаналари билан танишишади, шунингдек, унинг бетакрор табиий гўзалликларидан баҳраманд бўлишади. Туризм қўмитаси Ўзбекистонни сайёҳлар…. More

  • Ўзбекистон туризм соҳаси 2025 йил январь-ноябрь ойларида барқарор ўсишни кўрсатмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида мамлакатимиз туризм соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, барқарор ўсиш суръатлари қайд этилди. 11 ой давомида Ўзбекистонга 10,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди (ўсиш 114 фоиз) ва уларга 4,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида туризм хизматлари экспорти кўрсатилди (ўсиш 144 фоиз). Ички туризм бўйича “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури…. More

  • Ўзбекистонда JW Marriott брендига тегишли биринчи меҳмонхона очилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2 декабр 2025 йилда JW Marriott, Marriott Bonvoy портфелидаги 30 дан ортиқ бетакрор меҳмонхона брендлари қаторига кирувчи, бугун Ўзбекистондаги биринчи JW Marriott меҳмонхонаси – JW Marriott Tashkentʼнинг очилишини эълон қилди. Бу меҳмонхона мамлакатда люкс туризм стандартларини янги даражага кўтаришни мақсад қилган. 287 хонали меҳмонхона Тошкент шаҳрининг марказида, пойтахтнинг замонавий ва тез ривожланаётган бизнес…. More

  • Фарғона ҳокими Қўқонда “туризм кўчаси” яратишни топширди

    Тошкент, Ўзбекистон — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қўқон шаҳрида олиб бораётган ўрганишлари доирасида туризмни ривожлантириш концепциясининг лойиҳаси билан танишди. Тегишли мутасаддилар иштирокида ўтказилган йиғилишда учта йўналиш бўйича ишлаб чиқилган концепцияни такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифа ва кўрсатмалар берилди. Дастлаб намунавий лойиҳа сифатида “туризм кўчаси”ни ташкил этиш топширилди. Шу муносабат билан ҳар бир кўчада жойлашган тарихий обидаларнинг…. More

  • “Ипак йўлида туризм” 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси якунланди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилнинг 29 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, шунингдек, Миллий ПР-маркази ҳамда «Интерфорум» компанияси томонидан ташкил этилган уч кунлик “Ипак йўлида туризм” 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЙ-2025) якунланди. Бу йил ҳам ярмарка «САEх» (Central Asian Expo Uzbekistan) халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтди. Ярмарка маҳаллий ва хорижий компаниялар ўртасида янги ишбилармонлик…. More

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон Буюк Ипак йўли йўналишларини ривожлантирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида Туризм индустрияси қўмитаси раиси Нуртас Карипбаев билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар стратегик ҳамкорликнинг юқори даражасини ва икки давлатнинг туризм соҳасида минтақавий интеграцияни ривожлантиришга қаратилган саъй ҳаракатларнинг самарасини таъкидладилар.  Учрашувда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, "Буюк Ипак йўли" бўйлаб қўшма трансчегаравий сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш ва…. More

  • Ўзбекистон ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти янги туризм ташаббуслари бўйича келишиб олдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котибининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ахмад Кавеса Сенгендо билан учрашув ўтказилди. Музокаралар давомида томонлар ИҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигини янада кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистоннинг ислом мероси ва зиёрат туризмини тарғиб қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш,…. More

  • Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи туризм соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва Европа комиссияси (DG MOVE) директори Мона Борклюнд билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг амалдаги ҳолати ва туризм, барқарор мобиллик ва транспорт соҳаларидаги келгуси ўзаро ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқилди. Туризм соҳаси учун кадрлар…. More

  • “Лаззатли Ўзбекистон” фестивали ТХТЯда туризм ва гастрономияни бирлаштиради

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 27-29 ноябрь кунлари Тошкентдаги Central Asian Expo Uzbekistan (САEх) кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) доирасида “Лаззатли Ўзбекистон – 2025” II Халқаро гастрономия фестивали ва ошпазлар чемпионати ўтказилмоқда. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, мамлакатга сайёҳлар оқимини кўпайтириш…. More

  • Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 28 ноябрь куни Халқаро туризм ҳафталиги доирасида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи туризм форуми бўлиб ўтади. Тадбир туризм соҳасини ривожлантириш ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг 150 дан ортиқ сайёҳлик идоралари вакиллари, экспертлар ва халқаро делегацияларни бирлаштиради.  Форум дастуридан минтақанинг туризм салоҳияти,…. More