Latest stories

  • Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Швейцарияда бўлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 21 январь куни Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцарияга жўнаб кетди. Аввалроқ давлатимиз раҳбари кенгашга таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган эди. Мамлакатимиз етакчиси АҚШ Президентига йўллаган…. More

  • Касбий таълимни ривожлантириш институтига директор тайинланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Казакова Сахиба Абдурайимовна Касбий таълим агентлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш институти директори лавозимига тайинланди. Сахиба Казакова Навоий давлат педагогика университети ҳамда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Навоий педагогика коллежида бошлаган. Фаолияти давомида умумтаълим мактабида ўқитувчи, Навоий шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида методист, Республика…. More

  • Сенатда Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 21 январь куни Сенатда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Бахром Абдуллаев ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Йожеф Родж билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари…. More

  • Ҳоким ёрдамчиси ва кадастр ишчисининг ноқонуний ҳаракатлари фош бўлди

    Тошкент, Ўзбекистон — Наманган вилояти Поп тумани ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси 1988 й.т. фуқарога 49 йил муддатга деҳқон хўжалиги билан шуғулланиш учун ажратиб берилган 30 сотих ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб, унинг 6 сотих қисмида қурилган уй-жой учун тегишли кадастр ҳужжатларини тайёрлатиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб…. More

  • Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик шерикликни кенгайтиришда давом этмоқда. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи Шохрух Акрамов Туркияга ишчи ташрифи давомида Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар давомида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда илмий-техник ҳамкорликни…. More

  • Туркия Президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон делегациясини қабул қилди. Делегация таркибига ташқи ишлар, ички ишлар ва мудофаа вазирлари, шунингдек республика разведка хизмати раҳбари кирди. Учрашув давомида Ўзбекистон вакиллари Президент Шавкат Мирзиёевнинг энг самимий саломларини етказиб, икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар барқарор ижобий динамикани намоён этаётганини, бу эса ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш…. More

  • Марғилан шаҳар суди "Антикоррупция” нашри собиқ журналисти Элёр Тожибоевни тўрт йиллик қаттиқ режимли колонияга маҳкум қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Марғилан шаҳар суди жиноят ишлари бўйича 20 январь куни Фарғона вилоятидаги "АК ХАЛҚПАРВАР ГУРУҲИ" МЧЖ (“АНТИКОРРУПЦИЯ” ОАВ) нашри махсус мухбири ва Effect.uz собиқ ходими Элёр Тожибоевга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда вилоят судлари матбуот хизмати хабар берди. Тожибоев Жиноят кодексикодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “г” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди, 165-моддаси (товламачилик)…. More

  • Ўзбекистон ва Иордания ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Сенат Раиси Танзила Нарбаева Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Демия Зухейр Ҳаддод билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги дўстона, ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди….. More

  • Президент юрак хуружи ва инсультга қарши кураш бўйича миллий дастурни тасдиқлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда, аввало, ўткир юрак қон-томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Режага кўра, “Stent for Life” ва “Action Plan for Stroke” халқаро…. More

  • Тошкент шаҳар ҳокими Улан-Батор мери билан пойтахтни ривожлантириш ва инвестицияларни муҳокама қилиш учун учрашди

    Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков билан Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳри мери ва губернатори Хишгеэ Нямбатар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида пойтахтларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шаҳарсозлик, транспорт, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм ва инвестицияларни жалб этиш соҳаларидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари ташаббуси билан икки мамлакатда олиб борилаётган очиқлик ва шаффофлик сиёсати, шунингдек,…. More

  • Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Анқарада бўлиб ўтган учрашувда стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан раислигида Анқара шаҳрида Қўшма стратегик режалаштириш гуруҳининг 4-йиғилиши ўтказилди. Учрашув давомида вазирлар умумий тарих, тил ва маданиятни қардошлик руҳидаги ҳамкорликнинг асоси сифатида қайд этиб, икки мамлакат ўртасидаги Кенг қамровли стратегик шериклик доирасида кўп…. More

  • Қонунчилик палатаси Маъмурий протседураларни ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Лойиҳа билан маъмурий суд ишларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш, яъни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий, халқаро стандартларга мос механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги,…. More