Latest stories

  • Стратегик режалаштириш тизими янгича ёндашувлар асосида ташкил этилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизимини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш ва самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, стратегик режалаштириш ҳужжатларининг самарадорлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформаси орқали амалга оширилади. Бунда: мақсадли кўрсаткичларга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига эришиш…. More

  • Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатлари аниқлаштирилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатлрига маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларига қуйидагилар кириши белгиланди: бекатлар, тўхтаб…. More

  • Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт тизимини барқарор ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштириш мақсадида Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади: умумтаълим мактаблари, тиббиёт ва спорт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга…. More

  • Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими жорий этилади

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025-йил 30-декабрда Президентнинг "Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-270-сонли Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг фаолияти Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан узвий ҳамкорликда ташкил этилади. 2026 йил 1 июлдан давлат органлари ва ташкилотларида 2030 йилгача босқичма-босқич коррупцияга…. More

  • Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” мажмуасини бориб кўрди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, жорий йилда 8 миллион 100 минг квадрат метр кўп қаватли уйлар қурилиб, аҳолига топширилмоқда. Умуман, сўнгги тўққиз йилда 210 миллион квадрат метрли турар жой ва нотурар жой объектлари фойдаланишга топширилди. Янги…. More

  • Ўзбекистонда суд ислоҳоти доирасида кадрлар ўзгариши амалга оширилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Президент Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан суд ислоҳоти билан боғлиқ бир қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Жўрабоев Сардор Тахирович – Президент Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати…. More

  • Фарғона вилоятида суд маъмурининг ёрдамчиси товламачиликда гумон қилиниб ҳибсга олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативига (ИЧК) бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг мазкур ИЧКдаги 1 млрд 502 млн сўм миқдоридаги ҳақидан 300 млн сўмини ундириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга…. More

  • Йўл-транспорт объектларининг қурилиши ҳақида ахборот берилди

    Тошкент, Ўзбекистон —  Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишув давомида Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ дарёси устидан янги кўприк ҳамда метро бекати билан бирлаштирилган автотураргоҳ барпо этиш ишларини кўздан кечирди. Пойтахт ва Янги Тошкент ўртасида транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, транспорт оқимини самарали бошқариш ҳамда аҳоли учун қулай ҳаракат муҳитини яратишга қаратилган мазкур лойиҳалар шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришда…. More

  • Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети ва Миллий кутубхона қурилишини кўздан кечирди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” университети ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси биноларининг қурилишини кўздан кечирди. Мамлакатимизда иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини илмий асосда ривожлантириш, инновация ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу жараён, аввало, замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган малакали кадрлар тайёрлаш билан…. More

  • Янги Тошкентнинг илк энергетика қувватлари барпо этилмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида қурилаётган энергетика объектлари билан танишди. Тригенерация технологияси шаҳарни марказлашган совитиш ва иситиш билан таъминлаш учун замонавий ечим бўлиб, анъанавий қувватларга нисбатан 2 бараваргача кам энергия сарфлайди. Оддий иссиқлик марказлари ёки совитиш тизимларида ишлаб чиқариш жараёнлари алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Тригенерацияда эса буларнинг барчаси ягона технологик занжир асосида бирлаштирилади….. More

  • Ўктам Саломов Ўзбекистон Олий таълим ва фан вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда олий таълим ва фан соҳасида кадрлар тайинлови амалга оширилди. Ўктам Саломов Олий таълим, фан ва инновация вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Янги тайинловдан олдин у Фарғона давлат техника университети ректори лавозимида ишлаган ва у ерда ўқув ва илмий ишларга раҳбарлик қилган. More

  • Ўзбекистон Афғонистонга яна 390 тонна гуманитар ёрдам хайрия қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 29 декабрь куни Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон Раҳбарияти номидан Афғонистон халқига навбатдаги гуманитар ёрдамни топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, умумий оғирлиги қарийб 390 тоннани ташкил этган мазкур гуманитар юк “Termez Cargo Centre” майдончасида шакллантирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда тиббий ускуналардан иборат. Гуманитар юк таркиби билан танишиш жараёнида Балх…. More