Latest stories

  • Ўзбекистон ва Беларус ҳамкорлик натижалари ва кейинги давр учун режаларни муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 29 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларус ташқи ишлар вазири Максим Риженков ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида 2025 йилда эришилган натижалар ва келгуси йилга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалалари, минтақавий ва халқаро вазиятнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар позицияларининг яқинлигини…. More

  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

    Тошкент, Ўзбекистон — 29 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида 2025 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жадал суръатларда ривожланиши қайд этилди. Эришилган келишувларни бажаришга бўлган биргаликдаги содиқлик яна бир бор тасдиқланди. Шунингдек, барча йўналишларда…. More

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Саудия Арабистони элчисини қабул қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари элчининг самарали фаолиятини ҳамда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги ҳар томонлама шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Турли даражаларда тизимли мулоқот ва фаол алоқалар…. More

  • Жиззах вилоятида MODSNOW дастури ёрдамида сув ресурсларининг мониторинги бошланди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ташаббуси билан сув ресурсларини MODSNOW дастури ёрдамида реал-вақт тартибида Жиззах вилоятида кузатиб бориш йўлга қўйилди. MODSNOW дастури ўзбекистонлик олим Аброр Ғафуров томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозир дунёдаги 10 дан ортиқ мамлакат ҳамда Марказий Осиёнинг барча давлатларида сув ресурсларини кузатиш ва…. More

  • Ўзбекистон Президенти ва Туркман халқининг миллий етакчиси икки томонлама шерикликнинг жадал суръатидан мамнун эканликларини билдирдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида етакчилар бир-бирларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклаб, икки мамлакатнинг қардош халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар. Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам самимий…. More

  • Abdurahmon Baxtiyev Toshkent shahar hokimining transport bo'yicha o'rinbosari etib tayinlandi

    Тошкент, Ўзбекистон — Baxtiyev Abdurahmon Abdurashidovich Toshkent shahar hokimining transport va yo‘l infratuzilmasi masalalari bo‘yicha o‘rinbosari lavozimiga tayinlandi. Abdurahmon Baxtiyev 1984-yilda tug‘ilgan. Ma’lumoti oliy 2007-yilda Toshkent davlat yuridik institutini, 2012-yilda Jahon iqtisodiyot va diplomatiya universitetini tamomlagan. 2019-yildan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasida mas`ul xodim lavozimida ishlab kelgan. More

  • Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси ватандошимизга уйга қайтишга ёрдам берди

    Тошкент, Ўзбекистон — Мамлакатимизнинг Польшадаги элчихонасига Қашқадарёда туғилган Ўзбекистон фуқароси мушкул аҳволга тушиб қолгани сабабли вақтинча ётоқ жой ва ватанга қайтишида ёрдам сўраб мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири. Элчихона ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда мурожаатчидан ариза қабул қилиниб, ётоқ жой билан таъминланган. Халқаро миграция ташкилоти кўмагида унга авиачипта расмийлаштирилган ҳамда унинг ватанимизга хавфсиз тарзда қайтиши таъминланди….. More

  • Фанлар академияси фаолияти такомиллаштирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Ушбу қарорни қабул қилишнинг асосий мақсадлари қуйидагиларни амалга ошириш орқали Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш ҳисобланади: янги илмий ишланмалар сони ва тижоратлаштиришдан олинадиган маблағлар ҳажмини 3 бараварга ошириш; илмий ходимлар таркибида ёшлар улушини 60 фоизгача ошириш; хорижий мамлакатларда фаолият кўрсатаётган илмий диаспорани…. More

  • Рақобат қўмитаси Туркияда Centrum Air рейси кечикиши бўйича шикоятни текширмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Ижтимоий тармоқларда Туркияда Centrum Air авиакомпанияси фаолияти билан боғлиқ рейс кечикиши сабабли Ўзбекистон фуқаролари тўққиз соат давомида аэропортда қолиб кетгани ҳақида танқидий шикоят келиб тушди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида” ва "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб бормоқда. Ўрганиш…. More

  • Олмаотада Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига амалий ташрифи доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Унда Олмаота шаҳри ҳокимияти вакиллари, тегишли идоралар, ишбилармон доиралар ҳамда экспертлар иштирок этди. Олмаота шаҳри ҳокими Дархан Сатибалди билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар жадал…. More

  • Қорақалпоғистонда солиқ инспекторлари пора ундиришда айбланиб ҳибсга олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармасининг 2 нафар бош инспектори Нукус шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият фаолиятини текшириш давомида, гўёки 213 млн сўмлик солиқ қонунчилиги бузилгани аниқланганлигини айтиб, ушбу суммани 34 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган…. More

  • Ўзбекистон чиқиндиларни олиб ташлаш учун онлайн тўловни жорий этади ва айланма иқтисодиётни ривожлантиради

    Тошкент, Ўзбекистон — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида санитар тозалаш корхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди. Унда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасановнинг ахбороти тингланиб, соҳадаги 111 та корхона, жумладан 15 та давлат, 50 та ДХШ, 5 та кластер ва 41 та…. More