Latest stories

  • “Марказий Осиё – Хитой” формати котибияти тўғрисидаги низомни ратификация қилишга оид қонун кўриб чиқилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Марказий Осиё – Хитой” формати котибияти тўғрисидаги низомни ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди. Ушбу Қонун Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқот, иқтисодий ривожланиш, транспорт-коммуникация, инвестиция, энергетика, таълим ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Низомда “Марказий Осиё – Хитой” формати доирасида Котибиятнинг вазифалари,…. More

  • Сенат “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунни рад этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Сенаторлар ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунини кўриб чиқди. Қайд этилганидек, уй-жой муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги уй-жой сиёсатини изчил амалга оширишни мураккаблаштириб, ўз навбатида, соҳадаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқишни ҳамда тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этишни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, Уй-жой кодекси ва Фуқаролик кодексида назарда…. More

  • Ўзбекистон Президенти Япония Бош вазири номидан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Токиога ташрифнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Акасака саройида Япония Бош вазири номидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари шарафига ўтказилган расмий қабул маросимида иштирок этди. Ўзбекистон етакчисини Япония Бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди. Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон…. More

  • Ўзбекистон Президенти “JOGMEC” ва “ITOCHU Corporation” билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг “JOGMEC” ва “ITOCHU” ташкилотлари раҳбарлари Ичиро Такахара ва Джун Иноматани қабул қилди. Ҳамкорликни янада кенгайтириш ва Япониянинг энг илғор технологияларини қўллаган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. “JOGMEC” “ITOCHU Corporation” билан биргаликда Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги уран конларини ўзлаштиришда иштирок этаётгани юқори баҳоланди. Компанияларнинг мамлакатимиз…. More

  • Ўзбекистон Президентининг Японияга расмий ташрифи якунланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди. Давлатимиз раҳбари Япония пойтахтида мамлакат Императори Нарухито, Бош вазири Санаэ Такаичи, Парламентнинг икки палатаси раҳбарлари, парламентдаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси фаоллари, ҳукумат аъзолари, Нара шаҳри мэри ҳамда етакчи олийгоҳлари ректорлари билан учрашув ва музокаралар ўтказди. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва…. More

  • Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Олий даражадаги музокаралар якунлангач, “Кантэй” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи шарафига Япония Бош вазири Санаэ Такаичи номидан қабул маросими ташкил этилди. Тадбирда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, ишбилармон доиралари ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди. Мамлакатимиз етакчиси ва Япония ҳукумати раҳбари бўлиб ўтган музокаралар натижаларидан, уларнинг якунида икки томонлама алоқалар кенгайтирилган…. More

  • Ўзбекистонда Тожикистондан 100 кг дан ортиқ гиёҳванд моддалар контрабандаси тўхтатилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Булунғур туманида яшовчи, 1996 ва 1997 йилларда туғилган 2 нафар шахс 79 кг 358 гр “опий” моддасини Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келиб, келгусида сотиш мақсадида хуфия жойга яшириб қўйганликлари аниқланди ва…. More

  • Ўзбекистон АҚШ ва Афғонистонга қурилиш материаллари экспортини кенгайтириш бўйича янги қадамларни белгилаб берди

    Тошкент, Ўзбекистон — «O‘zsanoatqurilishmateriallari» уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги PQ–365-сон қарорига мувофиқ қурилиш материаллари экспортини кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш, ишлаб чиқарувчи корхоналар учун янги ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Унда уюшма раҳбарияти ҳамда республикада фаолият юритаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирок…. More

  • Ўзбекистон Президенти ва Япония Бош вазири икки томонлама муносабатларни кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига олиб чиқдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Токиода Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг музокаралари бўлиб ўтди. Давлатлараро ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларини қамраб олган Ўзбекистон – Япония стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Япония Бош вазири давлатимиз раҳбарини самимий қутлар экан, ушбу ташрифни ҳар доимгидек юксак ишонч ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган…. More

  • Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — 20 декабрь куни “Кантэй” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Япония Бош вазири Санаэ Такаичи давлатимиз раҳбарини самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилди. Шундан сўнг олий даражадаги…. More

  • Яшил иқтисодиётга ўтиш 2060 йилга келиб 1,8 миллионгача иш ўринларини яратади

    Тошкент, Ўзбекистон — Сўнгги йилларда Ўзбекистон атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни камайтириш ва янада «яшил» иқтисодиётга ўтиш сари дадил қадам ташламоқда. Мамлакат 2055 йилга келиб углерод нейтраллигига эришишни (яъни мамлакат чиқараётган углерод миқдори қисқартирилган ёки қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш ёки табиий тизимларнинг ютиш қобилияти ҳисобига компенсация қилиниши) ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу мақсадда ҳукумат узоқ муддатли паст…. More

  • Ўзбекистон Президенти Япония билан таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифи доирасида Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазири Мацумото Ёхэй, Япония фанни илгари суриш жамияти президенти Сугино Цуёси ҳамда Япониянинг Цукуба, Нагоя, Тоттори университетлари, Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети, Нагоя иқтисодиёт университети каби етакчи олий таълим муассасаларининг раҳбарлари билан учрашди. Давлатимиз раҳбари Япония “иқтисодий…. More