Latest stories

  • Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорлик режаларини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Токиога расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Акихико Танака билан музокаралари бўлиб ўтди. Учрашувда Япониянинг ушбу етакчи молия институти билан кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Кейинги йилларда стратегик шерикликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан…. More

  • Ўзбекистон Президенти Япония халқаро ҳамкорлик банки билан шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумицу Хаясини қабул қилди. Мазкур етакчи молиявий институт билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Кейинги йилларда банк билан ҳамкорликдаги ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди. Лойиҳаларнинг умумий портфели 5 миллиард доллардан ошган ҳамда…. More

  • Андижон вилоятида қарийб 8 кг олтинни ноқонуний олиб ўтишга уринишнинг олди олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда, “Дўстлик” чегара божхона пости яқинида Фарғона вилоятида яшовчи, 1994 й.т. Т.Т. тўхтатилиб, унга тегишли хўжалик қопи холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, қоп ичидаги 3 дона темир қопламали автомобиль эҳтиёт қисмлари махсус воситалар ёрдамида бўлакларга ажратилганда,…. More

  • Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтиришга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга, аҳолини сифатли ва хавфсизлиги кафолатланган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қонун билан Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги…. More

  • Сенат ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

    Тошкент, Ўзбекистон — Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қизғин муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя соҳасида, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди. Хусусан, сўнгги вақтларда ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар доираси тобора…. More

  • Портатив лазерли нур тарқатгичлардан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама этилди. Қайд этиш лозимки, бугунги кунда жаҳонда технология ривожланиши билан турли электрон ускуналар, жумладан, портатив лазерли нур тарқатгичлар ҳам кенг оммалашмоқда. Бу қурилмалар арзон, осон етиб бориладиган ва кўп ҳолларда кўнгилочар ёки таълим мақсадларида ишлатилади. Бироқ улардан…. More

  • Давлат хизматини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тузилмаси ҳамда давлат фуқаролик хизмати тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳасида қатор муҳим нормалар назарда тутилмоқда. Хусусан, божхона, ички ишлар, прокуратура, Миллий гвардия ходимлари ва судьялар Администрация раҳбари фармойиши билан тайинланадиган лавозимга…. More

  • Гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида 2024 йилда 5 та ғайриқонуний нарколаборатория фаолияти фош этилган бўлса, жорий йилнинг 10 ойида мазкур кўрсаткич 12 тага етган. Бу эса мавжуд таҳдидларни олдини олиш…. More

  • Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузилишини, хусусан, дарахтлар ва буталарни ғайриқонуний равишда кесиш, йўқ қилиш ва уларни муҳофаза қилиш, шунингдек, сув ресурсларини асраш, ифлослантирувчи моддаларни йўл…. More

  • Экологик тоза ҳудудлар мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда экологик тоза ҳудудларнинг мақомини белгилаш, пластик маҳсулотларнинг муомаласини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда обдон муҳокама қилинди. Ушбу қонун лойиҳаси экологик тизимларни, табиат объектларини асраш, сақлаб қолиш ва ҳимоясини кучайтириш, табиий объект ва мажмуалар деградациясининг олдини олишга қаратилган. Қонун лойиҳасида тоза ҳудуд режими амал қиладиган ҳудудларда экологик тизимлар барқарорлигининг бузилиши ва…. More

  • Шартли равишда озод қилинганларни кузатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия кодекслари ҳамда “Пробация тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли…. More

  • ICBA билан Қорақалпоғистонда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор масалалари муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамда Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) бош директори доктор Тарифа Ал Заҳаби ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида ICBAнинг Ўзбекистон билан кўп йиллик самарали ҳамкорлиги, қурғоқчил шароитларда қишлоқ хўжалигини юритиш ва шўрга чидамли экинларни ишлаб…. More