Latest stories

  • Ўзбекистон ва Словения таълим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Самарқанд шаҳрида ўтаётган ЮНEСКОнинг 43-Бош конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонғиротбой Шарипов Словения Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давлат котиби, Словения Президентининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси Юре Гашпарич билан учрашди. Учрашувда олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий дастурлар ва инновацион лойиҳаларни амалга…. More

  • Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Қатар давлатида бўлиб ўтган Халқаро саммит доирасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг ўринбосари У. Шарифходжаев ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан қатор музокаралар олиб борди. Куннинг биринчи қисмида БМТ Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори Ивана Живкович хоним билан учрашув ўтказилди. Суҳбат…. More

  • Ўзбекистон президенти: Трамп Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтата олади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтондаги Оқ уйда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчилари саммити — «С5+1» формати доирасидаги йиғилишда АҚШ президенти Дональд Трампнинг минтақада ҳамкорликни ривожлантиришдаги ролини юқори баҳолади ҳамда aynan у Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатишга қодир бўлишига умид билдирди. «Биз “С5+1” форматини қайта фаоллаштиришдаги шахсий…. More

  • Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Маҳмудовна Мирзиёева онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритилди

    Тошкент, Ўзбекистон — OncoDaily халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш бўйича жаҳон кун тартибини белгиловчи етакчиларни ўз ичига олган "Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл" рейтингини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон Биринчи хоними, «Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам бор. Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ташаббусларини…. More

  • Ўзбекистонда Зафар куни нишонланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистондаги Озарбайжон Республикасининг Элчихонаси ва унинг ҳузурида фаолият юритаётган Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази томонидан “Вйндҳам Ташкент” меҳмонхонасида Зафар куни муносабати билан тантанали қабул ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бабур Усмонов, давлат идоралари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, дипломатик корпус аъзолари, фан, маданият ва санъат намояндалари, ватандошларимиз ҳамда ОАВ вакиллари…. More

  • Ургут туманида ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Самарқанд вилояти Ургут туман тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 млн. сўмлик камомад бўйича прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 167-модддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилади. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси мазкур жиноят ишининг унда гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахслардан бирига тегишли қисмини танишлари ёрдамида ижобий ҳал қилиб…. More

  • Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш ва касбий таълим йўналишида қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — 7 ноябрь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Гёте институти директори Анна Бернсмаер ҳамда Институтнинг Шарқий ва Марказий Осиё минтақаси бўйича тил бўлими раҳбари Таня Олбрих билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, таълим муассасаларини дарслик ва техник воситалар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, туризм ва…. More

  • Дилшод Расулов Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси этиб тайинланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Дилшод Расулов Тошкент вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳудуд ҳокимлиги матбуот хизмати 6 ноябрда ҳоким қарорига асосан маълум қилди. У 2024 йил январидан бошлаб Савдо-саноат палатасининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дилшод Расулов 1972 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1994 йили Тошкент…. More

  • Ўзбекистон Президенти АҚШ савдо вазирини қабул қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Америка Қўшма Штатлари савдо вазири Ховард Латник билан музокара ўтказди. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Кўп қиррали Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд…. More

  • Ўзбекистон Президенти “General Motors International” корпорациясининг раҳбарияти билан учрашди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида “General Motors International” компаниясининг глобал ижрочи директори Шилпан Аминни қабул қилди. Ушбу корпорация билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. “General Motors International” компаниясининг мамлакатимиз автомобиль саноатини ривожлантириш ва диверсификация қилишдаги муҳим ўрни қайд этилди. Сўнгги 5 йил ичида…. More

  • Ўзбекистон Президенти DFC корпорацияси раҳбарини қабул қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида 6 ноябрь куни АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блэкни қабул қилди. DFC – АҚШнинг миллий ривожланиш институти бўлиб, ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий капитални сафарбар қилиш билан шуғулланади. Учрашувда олий даражадаги фаол мулоқотлар ва…. More

  • Ўзбекистон Президенти АҚШ Эксимбанки билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбари Жон Йовановични қабул қилди. Эксимбанк ҳукуматнинг расмий экспорт-кредит агентлиги бўлиб, АҚШ компанияларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларга суғурта, кафолат ва кредит воситаларини тақдим этади. Ушбу нуфузли институт билан тайёрланган қўшма дастур асосида энергетика,…. More