Latest stories

  • Ўзбекистон Президенти Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Ашхобод шаҳридаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди. Туркманистоннинг инсонпарварлик ғоялари, тинчлик, бунёдкорлик ва эзгулик тамойилларига содиқлигини ифодаловчи Бетарафлик ва “Бетарафликнинг 30 йиллиги” ёдгорликларини ўз ичига олган мажмуа ҳамда унга туташ ландшафтли боғ Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги ва “Халқаро тинчлик ва ишонч…. More

  • Ўзбекистон ва Жанубий Корея стартап экотизимини ривожлантириш бўйича грант лойиҳасини ишга туширдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Корея Республикаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Инновацион ривожланиш агентлиги директори в.в.б. Асрор Норов, Сунчеон Миллий университети фахрий профессори Сеунгжу Баэк, шунингдек, “Korea Development Institute” (KDI) вакиллари қатнашдилар. Учрашувда KDI билан ҳамкорликда “Knowledge…. More

  • Ахборот технологиялари соҳаcида давлат назорати тизими такомиллаштирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси қуйидаги соҳаларда махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди: ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш; оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар…. More

  • Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида таҳлил марказлари мутахассисларининг 9-форуми ўтказилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ходимлари декабрь ойи бошида Урумчи шаҳрида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида таҳлил марказлари мутахассисларининг 9-форуми (CAREC Think Tank Development Forum) да иштирок этди. Унда асосий эътибор минтақавий ҳамкорлик, "яшил иқтисодиёт" ва инновацион молиялаштиришни ривожлантиришга қаратилди. Форумнинг дастлабки сессияларида инновацион молиялаштириш…. More

  • Ўзбекистон 2025 йилнинг 10 ойи давомида 75,7 минг хорижий беморни қабул қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил январдан октябрга қадар Ўзбекистонга тиббий мақсадда 75 666 нафар хорижий фуқаролар келди, деб хабар беради Миллий статистика қўмитаси. Беморларнинг асосий қисми Марказий Осиё қўшни давлатларидан келди: Тожикистон — 53 045 нафар, Қирғизистон Республикаси — 13 038 нафар, Қозоғистон — 6 979 нафар. Россия фуқаролари 1 709 нафарни, Афғонистонликлар 533 нафарни, Туркманистон…. More

  • Парагвай Президенти “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди

    Тошкент, Ўзбекистон — Шу кунларда Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня мамлакатимизга расмий ташриф билан бўлиб турибди. Мартабали меҳмон бугун “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюриб, мамлакатимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди. Жаноб Пеняга ташриф давомида Спорт вазири Адҳам Икрамов, Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамроҳлик қилди. Парагвай…. More

  • Ўзбекистон Мўғулистон ва Филиппиннинг фахрий консули билан савдо ва инвестиция масалаларини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 12 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Мўғулистон ва Филиппиннинг Ўзбекистондаги фахрий консули Бехбат Содном билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, ушбу мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш мақсадида…. More

  • Ўзбекистон ва БАА кибержиноятчилик ва терроризмга қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — 11 декабрь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев БАА ички ишлар вазири ўринбосари Саэед Абдуллоҳ ал-Суваиди билан учрашув ўтказди. С. ал-Суваиди икки давлатлар ўртасида хусусан, хавфсизлик соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорлик муносабатларини юқори баҳолади. Томонлар ўртасида кибержиноятлар, терроризм, трансмиллий жиноятларга қарши курашиш, хавфсизлик ва ахборот технологиялари йўналишларида ҳамкорликда семинар-тренинг ва…. More

  • Сенатда ТуркПА Бош котиби билан учрашув бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Бугун, 12 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Туркий давлатлар Парламент Ассамблеяси (ТуркПА) Бош котиби Рамил Ҳасан билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ТуркПА ўртасидаги ҳамкорликни, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти ва туркий дунёнинг бошқа ихтисослашган институтлари доирасидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистоннинг  фаолияти туркий тилли халқларнинг маданий меросини сақлаш…. More

  • Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абу-Дабида БАА ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашди

    Тошкент, Ўзбекистон — 11 декабрь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Омар Обаид ал-Шамси билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида томонлар ўртасида муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. O.al-Shamsi икки давлат Раҳбарлари ўртасидаги самимий муносабатлар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги алоқаларнинг асоси бўлиб…. More

  • Ўзбекистон ва Словакия парламентлараро гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 12 декабрь куни “Ўзбекистон-Словакия” ва “Словакия-Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари аъзоларининг онлайн шаклда учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни кенгайтириш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Мулоқот давомида парламентлараро ҳамкорлик борасида таклифлар билдрилди. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Словакия Миллий Кенгаши билан…. More

  • Саида Мирзиёева Папа Лев ХIV билан учрашди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Папа Лев ХIV билан учрашди. Мулоқот Шайх Зайднинг Инсон Биродарлиги мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида бўлиб ўтди Учрашув давомида томонлар мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро ўзаро тушунишни кенгайтиришга қаратилган асосий фаолиятини муҳокама қилишди. Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланди. Мукофот бу қадриятларни халқаро…. More