Latest stories

  • Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғларида кўчки хавфи эълон қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Узгидромет маълумотига кўра, Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди. 10–12 декабр кунлари тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади ва ҳаво ҳароратида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Oгоҳлантириш Тошкент вилояти Чатқол тоғ тизмасининг Бостонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларига, Наманган вилоятида эса Поп туманига тааллуқли. Тоғ ҳудудларида яшовчи аҳоли, сайёҳлар ва ҳайдовчилар хавфсизлик чораларига риоя…. More

  • Ўзбекистон делегацияси Даниянинг давлат хизматларини рақамлаштириш тажрибасини ўрганмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Адлия вазирлиги Давлат хизматлари департаменти бошлиғи Э. Махкамов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Дания Рақамли ҳукумат марказида Дания Рақамли ҳукумат вазирлиги, Рақамли ҳукумат агентлиги, Дания ҳукумати IТ-хизматлари агентлиги, Дания савдо палатаси, Дания соғлиқни сақлаш бошқармаси, Дания Давлат архиви ва Дания Маълумотларни ҳимоя қилиш агентлигининг раҳбарияти ва масъул шахслари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда давлат бошқарувида…. More

  • Мирзиёев маҳаллаларнинг қашшоқлик ва ишсизликни камайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини кучайтиришни буюрди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот билан танишди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ишга солинмаётган имкониятлар, бу борадаги сусткашликлар кўрсатиб ўтилди. Йиғилишда “маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш самарадорлигини баҳолаш учун аниқ мезонлар мавжуд эмаслиги, уларнинг асосий вазифаси бўлган ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда…. More

  • Ўзбекистонликлар 10 ой ичида соғлиқни сақлаш хизматларига 16,5 трлн сўм сарфлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 16,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 15,4 фоизга кўпдир. Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмида ушбу хизмат турининг улуши 2 % ни ташкил этган. Ҳудудлар кесимида хизматлар ҳажми қуйидагича шаклланди: энг юқори кўрсаткич…. More

  • Элдор Арипов Доҳа форумида Термиз мулоқотининг минтақавий ўзаро боғлиқликдаги ролини таъкидлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Доҳа шаҳрида халқаро тенденциялар, дипломатик ташаббуслар ва барқарор ривожланиш стратегияларини муҳокама қилиш бўйича етакчи глобал платформа – ҳар йили ўтказиладиган Доҳа форуми ўз ишини якунлади. 2002 йилда ташкил этилганидан буён форум жаҳон етакчилари, халқаро ташкилотлар, таҳлилий марказлар ва академик ҳамжамият вакилларини бирлаштирадиган майдонга айланган. 2025 йилда тадбир "Адолат амалда: ваъдалардан тараққиёт сари" мавзусида…. More

  • Ўзбекистон ва ЮНИДО стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 4 декабрь куни Вена шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова ЮНИДОнинг Глобал шерикликлар ва ташқи алоқалар дирекциясининг бошқарувчи директори, бош директор ўринбосари Фату Хайдара бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири. ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида томонлар ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ва стратегик шерикликнинг келгуси…. More

  • Ўзбекистонда хорижий талабалар сони 51,5 фоизга ўсди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил январь–октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида 33 287 нафар хорижий фуқаро келгани ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан талабалар сони 11 307 нафарга, ёки 51,5 фоизга ошган. Талабалар сони бўйича Ҳиндистон 14 322 нафар билан етакчи бўлиб қолмоқда, ундан кейин Туркманистон 8 348 нафар ва…. More

  • Ўзбекистон ва Финляндиянинг EPSE компаниялари кончилик лойиҳаларини жадаллаштиришни муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У. Юсупов Финляндиянинг EPSE компанияси директори Уилсон Блейин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбек томони ҳамкорларнинг вазирлик лойиҳаларига билдираётган қизиқишини эътироф этиб, ўзаро алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади. EPSE вакиллари кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдириб, бу омил қўшма ташаббусларни жадаллаштиришга замин яратишини қайд этди. Мулоқот давомида “Green Zone”…. More

  • Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилоятида инспектор ва муҳандисни порахўрликда айблаб қўлга олди

    Тошкент, Ўзбекистон — Кадастр агентлигининг Фарғона вилояти Риштон тумани бўлими бош инспектори коррупцион хатти-ҳаракатига чек қўйилди. Дастлабки суриштирув жараёнида кадастр агентлиги бош инспектори фуқаронинг яшаш ҳудудида қўшимча ер майдони қўшиб олингани ва у ўзбошимчалик эгаллаб олинган ерда қурилиш қилгани учун 84 млн сўм жарима солинишини билдиради. Шундан сўнг, бош инспектор фуқарога бу вазиятдан осон қутулиш йўлини…. More

  • Қарийб 1 млрд сўмлик ҳорижий валютанинг чет элга чиқиб кетиши тўхтатиб қолинди

    Тошкент, Ўзбекистон — ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида мамлакатимиздан Қозоғистон Республикаси ҳудудига нақд пул кўринишида хорижий валюта қимматликларини ноқонуний тарзда “ташмачи” фуқаролар ёрдамида божхона чегараси орқали олиб чиқиб кетилиши олди олинди. Тошкент тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ етакчиси – 1995 й.т. шахс жами 5 млн 622 минг Россия рублини кичик…. More

  • Тошкент метросида поезд носозлиги сабаб йўловчилар туннелда қолиб кетди

    Тошкент, Ўзбекистон — 5 декабрь куни Тошкент метроси йўловчилари бир неча дақиқа давомида станциялар орасида туннелда тохтаб қолгани ҳақида гувоҳлар хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган. Гувоҳларнинг айтишича, ҳодиса тахминан соат 11:57 да содир бўлган: поезд «Пахтакор» ва «Ғафур Ғулом» станциялари орасида тўхтаб қолган ва деярли 15 дақиқа ҳаракатланмаган. Гувоҳларнинг сўзларига…. More

  • Андижон вилоятида 5000 та кучли гиёҳванд моддалар олиб кетаётган транспорт воситаси мусодара қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, дорифурушлар томонидан Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний муомиласи олди олинди. Хусусан, Андижон шаҳри ҳудудида автоҳалокатга учраган “CHANGAN SL03” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салон қисмида…. More