Latest stories

  • Қодиров ҳаво ифлосланишида ҳукумат айбдорлиги ҳақидаги баёнотларни танқид қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ҳаводаги ифлослантирувчи заррачалар миқдори ошишини ҳукумат фаолияти билан боғлаётганларни танқид қилиб, бундай одамларни қўштирноқ ичида «экспертлар» деб атади. У ўзининг Telegram-каналида масъул шахсларни аҳолини адаштираётган тахминларнинг тарқалишига йўл қўймасликка чақирди. Унинг айтишича, Узгидрометнинг ҳаво сифатининг ёмонлашуви табиий ва иқлимий омиллар билан боғлиқлиги ҳақидаги баёноти кечиккан, аммо «дунёда…. More

  • Тошкентда 2 та редуктор ичига яширилган 5 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевнинг маълум қилишича, 31 ёшли такси ҳайдовчиси 2 дона автоэҳтиёт қисмни Россиядан 200 доллар эвазига Ўзбекистонга олиб келиб берган. Шунингдек, яна бир фуқаро 150 минг сўм эвазига редукторларни «Навоий» божхона постидан олиб ўтиб беришга рози бўлган. Божхона постидаги текширувларда эҳтиёт қисмлар ичида 5 кг оғирликдаги клефедрон синтетик гиёҳвандлик…. More

  • Махсус вакил Элчи Гор янги АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига раҳбарлик қилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Америка Қўшма Штатлари Жанубий ва Марказий Осиё бўйича Махсус вакили, Элчи Сержио Гор янги ташкил этилган АҚШ-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраиси бўлиб фаолият юритишини мамнуният билан эълон қилади – бу Марказий Осиёда "Америка биринчи" иқтисодий дастурини илгари суриш ҳамда америкалик ишчилар, инноваторлар ва бизнес учун янги имкониятлар яратиш йўлидаги муҳим қадамдир. Элчи…. More

  • Ўзбекистон ва Хитой стратегик мулоқотдан сўнг Ҳамкорлик дастурини имзоладилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи билан биргаликда Стратегик мулоқот учрашувини ўтказди ва унда икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик, транспорт ва инфратузилма алоқалари, маданий алмашинув ва икки мамлакат ўртасидаги халқлар…. More

  • Тошкентда мобил ҳаво сифатини мониторинг қилиш лабораториялари 24/7 режимида ишлайди

    Тошкент, Ўзбекистон — Пойтахтда ҳаво сифатини мониторинг қилиш кучайтирилмоқда. Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита қошидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда аналитик назорат марказининг мобил экологик лабораториялари Тошкентнинг барча туманларида 24/7 режимида ишлайди. Ушбу лабораториялардан бири ҳозирда Юнусобод туманидаги Туркистон метро бекати атрофидаги ҳудудни кузатмоқда. Мутахассислар ифлосланиш кўрсаткичларини қайд этиб, маълумотларни тезкор равишда тегишли органларга етказмоқда. Экология…. More

  • Тошкентда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва илмий жамоатчилик вакиллари Ўзбекистон Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан ташкил этилган «Регионализм ва барқарорлик: глобал ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлаш» номидаги халқаро конференцияда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш йўлларини муҳокама қилдилар. Ўз нутқида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар…. More

  • Бутунжаҳон озиқ-овқат куни: Соғлом таом — соғлом келажак

    Тошкент, Ўзбекистон — Маълумки, 1979 йилда ФАО Конференцияси қарорига мувофиқ Бутунжаҳон озиқ-овқат куни (World Food Day) жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳар йили кенг нишонланиб келади. Ушбу кун озиқ-овқат хавфсизлиги, очлик ва тўйиб овқатланмаслик муаммоларига эътиборни қаратиш, соғлом овқатланишни рағбатлантириш, ҳамда барқарор озиқ-овқат тизимлари бўйича хабардорликни оширишни мақсад қилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)…. More

  • Ургутда деярли 1 кг опий билан гиёҳванд сотувчиси қўлга олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг савдосига чек қўйилди. Хусусан, олдиндан кузатувга олинган – Ургут туманида яшовчи, 1966 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс 993 гр “опий” моддасини…. More

  • Сенатда Корея-Ўзбекистон парламент дўстлик гуруҳи раиси билан учрашув бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг Маданият, туризм ва спорт қўмитаси раиси ва “Корея-Ўзбекистон” парламент дўстлик гуруҳи раҳбари Ким Гё Хон билан учрашди. Суҳбат давомида Ўзбекистон-Корея муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни, шу жумладан, икки томонлама парламентлараро ҳамкорлик орқали янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама…. More

  • Ўзбекистон ва Франция икки томонлама лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — 19 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уалид Фук билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги масалалар ҳамда 2026 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режалари муҳокама қилинди. Франция элчиси Самарқанд шаҳрида ўтказилган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муваффақиятли ва юқори савияда ташкил этилганини…. More

  • Андижон шаҳрида нарколаборатория аниқланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилган Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. фуқаро қўлга олинди. Наркотик моддалар тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган мазкур шахснинг уйидан “гашиш” моддаси, кристал кўринишидаги синтетик гиёҳвандлик воситаси,…. More

  • Тошкент чангни камайтириш учун кўчалар ва яшил майдонларни суғоришни бошлади

    Тошкент, Ўзбекистон — 21 ноябрь, жума кунидан бошлаб, Тошкент шаҳар маъмурияти пойтахтнинг Ободонлаштириш бош бошқармаси билан биргаликда ҳаво ифлосланишини камайтириш учун кўчалар, дарахтлар ва буталарни суғоришни бошлади. Фавворалар мавсуми тугаганига қарамай, барча шаҳар фавворалари, шунингдек, яшил майдонлардаги микроиқлим тизимлари қайта ишга туширилди, деб хабар берди шаҳар маъмурияти матбуот хизмати. Маъмурият йўлларни ва унга туташ ҳудудларни суғориш…. More