Latest stories

  • Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар…. More

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан мамлакатимизга келгач, давлат раҳбарлари “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида суҳбат ўтказдилар. Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ташриф дастурига мувофиқ, эртага, 15 ноябрь куни, олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи…. More

  • Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасидаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. Битим 2024 йил 4 июль куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга…. More

  • Ўзбекистон ва Литва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 12 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Литванинг Ўзбекистондаги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Эгидиюс Навикас билан учрашув ўтказди. Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари, жумладан, ҳукуматлараро битимларни имзолашни жадаллаштириш, консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш, шунингдек, ноқонуний миграция ва радикаллашувга қарши курашиш чоралари муҳокама қилинди. Томонлар доимий мулоқотни давом эттиришдан…. More

  • Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

    Тошкент, Ўзбекистон — 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича…. More

  • Чироқчи туманида фуқаронинг уйидан қарийб 21 кг гиёҳвандлик воситаси олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди. Хусусан, 1981 й.т., муқаддам 2 маротаба судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 3 дона синтетик қопда сақланаётган 20 кг 658 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, мазкур…. More

  • Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши мажлисида иштирок этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг мажлисида иштирок этди. Ташрифнинг биринчи куни Кенгаш мажлисининг кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди. Мажлис давомида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши Раиси В.Матвиенко МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг Кенгаши…. More

  • Саида Мирзиёева Юта штатидан келган делегация билан учрашди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Президенти маъмурияти раҳбари Саида Мирзиёева Девид Беднар бошчилигидаги Юта штати (АҚШ) бизнес делегацияси билан мазмунли учрашув ўтказди. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон-Америка муносабатлари ривожланишида янги босқич бошланганини мамнуният билан қайд этдилар. Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз режимни жорий этиш тўғрисидаги қарори икки мамлакат ўртасидаги бизнес ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш йўлидаги муҳим…. More

  • Жиззахда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора билан ушланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, жорий йилнинг сентябрь ойида маҳаллий тадбиркор томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйнинг лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериб, эвазига 200 АҚШ доллари олади. Кейинроқ тадбиркор аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ушбу кўп қаватли уйга яқин жойда хусусий мактаб қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб…. More

  • Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги 367-сонли “Чет элда меҳнат фаолияти жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат миграциясини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди….. More

  • Ўзбекистон ва Венгрия рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Венгриянинг халқаро бизнес алоқаларини ривожлантириш бўйича Фавқулодда элчиси, «4iG» компанияси бошқарув кенгаши раиси Геллерт Ясаи бошчилигидаги делегация билан учрашди. Музокаралар давомида томонлар телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, инфратузилмани модернизация қилиш, алоқа сифати ва тармоқ активларини бошқариш самарадорлигини ошириш…. More

  • Ўзбекистон дипломларни тан олиш тўғрисидаги халқаро конвенцияни ратификация қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 25 ноябрда Париж шаҳрида қабул қилинган Олий таълим соҳасидаги малакаларни тан олиш тўғрисидаги Глобал конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни имзолади. Ҳужжат миллий таълим тизимларининг халқаро интеграциясини янада мустаҳкамлаш ва турли давлатларда олинган малакаларни тан олиш бўйича ягона қоидаларни яратишга қаратилган. Конвенция таълим ҳужжатларини умумий тан олишни таъминлайди…. More