Latest stories

  • Самарқандда тарихий олтин тангани ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Самарқанд халқаро аэропортида божхона ходимлари тарихий аҳамиятга эга нумизматика ашёсини олиб чиқишга уринишни бартараф қилишди. Москвага учиб кетаётган йўловчилардан бирининг багажи божхона кўригидан ўтказилганда, ушбу шахс божхона назоратига тақдим қилмаган қадимий танга борлиги аниқланди. Чор Россияси даврига мансуб ушбу тилла танга 1899 йилда зарб этилган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга мувофиқ эллик йил муқаддам…. More

  • Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2025 йил 11 ноябрдаги 718-сонли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, тиббиёт муассасасига мижоз режали тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз, ўз ихтиёри билан мурожаат қилганда, тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади. Давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида…. More

  • Қозоғистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14-16 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган. Кун тартибидаги асосий мавзу – савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ…. More

  • Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раисини қабул қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни мультимодал ташувлар бўйича халқаро форумда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдиримни қабул қилди. Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Кенгашнинг кўп томонлама ташаббусларни мувофиқлаштириш ва илгари…. More

  • Ўзбекистон Президенти ЮНЕСКОнинг янги сайланган бош директорини қабул қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори лавозимига сайланган Ҳолид ал-Ананийни қабул қилди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси якунлари ва БМТнинг ушбу нуфузли институти билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Ҳолид ал-Ананийни юксак…. More

  • “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби белгиланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ҳукумат қарори (715-сон, 11.11.2025 й.) билан “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низом “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини белгилайди. Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилади. Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 20 майга қадар…. More

  • ЕХҲТ инсон ҳуқуқларини судда ва ҳибсга олиш жараёнида самарали ҳимоя қилиш бўйича халқаро тажриба билан ўртоқлашмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Ички ишлар органи ходими, прокурор, судья ва адвокат ўртасида қандай умумийлик бор? Уларнинг барчаси қонун устуворлигини таъминлаши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак. Аммо буни амалда қандай жорий этиш мумкин – тергов кетаётганда, гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда ёки гувоҳдан кўрсатма олинаётганда-ми? 11-12 ноябр кунлари Тошкентда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан Тараққиёт ва одил…. More

  • Танзила Нарбаева халқаро ҳамкорлар ва қўшни давлатлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди

    Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент шаҳрида давом этаётган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти мажлиси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева халқаро ҳамкорлар ҳамда қўшни давлатлар парламентлари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Учрашувларда минтақада аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва фаоллигини ошириш, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Танзила Нарбаева…. More

  • Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Қонун (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун билан қонун ҳужжатларига Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштириш, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш, шунингдек иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, хусусий бандлик агентликларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди: иш…. More

  • Мирзиёев инфляция ва иқтисодий ўсишни жиловлаш чораларини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёевга инфляцияни жиловлаш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2026 йилга мўлжалланган вазифалар тўғрисида ахборот берилди. Ички бозорни тўйинтириш ва инфляция омилларини жиловлаш бўйича изчил ишлар туфайли барқарор иқтисодий ўсиш таъминланаётгани, инфляцияни пасайтириш ва миллий валютани мустаҳкамлашда ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра,…. More

  • Ўзбекистон АҚШда янги консулхоналар очади — Президент фармони

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Қўшма Штатлардаги дипломатик ҳузурини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, мамлакат АҚШ ҳудудида янги консулхоналар очишни бошлайди. Ташқи ишлар вазирлигига бир ой муддатда АҚШда қўшимча консуллик муассасаларини очиш масаласини пухта ўрганиш вазифаси юклатилди. Консулхоналар таркибини шакллантиришда иқтисодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш учун масъул мутахассислар иштирокини таъминлаш, шунингдек, ўзбек диаспораси жуда кўп…. More

  • Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш зонасида E-Gates тизими ишга туширилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида автоматлаштирилган E-Gates паспорт назорати тизими ишга туширилди. Янги ўтиш жойлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун мўлжалланган саккизта электрон йўлак билан жиҳозланган. Йўловчилар шунчаки биометрик паспортларини маълумот текширувчи сканерга қўядилар ва идентификация қилиш (Face ID) протседурасидан ўтадилар. Шахслари тасдиқлангандан сўнг, турникет автоматик равишда очилади. Бутун жараён тахминан 15-20 сония…. More