Ўзбекистон президенти Озарбайжон билан халқаро битимни имзолади
Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» қарор қабул қилди. Қарор билан Ўзбекистон Ҳукумати билан Озарбайжон Ҳукумати ўртасида клонланган, ўғирланган, йўқолган ва жиноят фаолияти билан боғлиқ мобил қурилмалар бўйича ахборот алмашинувини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Рақамли технологиялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди….. More











