Latest stories

  • Ўзбекистон Президенти АҚШга келди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 4 ноябрь куни амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди. “Эндрюс” авиабазасида давлатимиз раҳбарини АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 5-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон…. More

  • Ҳайдовчилар 17 та касаллик ҳолатида хавфсизлик камаридан озод қилиниши мумкин — Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳаси

     Тошкент, Ўзбекистон — Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлиги сабабли хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади: Умров ва тўш суяги синиши, елка камари синиши, қовурғалар синиши, умуртқа поғонасининг компрессион синиши, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич),…. More

  • Ўзбекистон ва Россия икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 4 ноябрь куни ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин билан учрашув ўтказди. Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. Россиялик дипломат ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилишини юқори баҳолаб,…. More

  • Ўзбекистон ва Ветнам иқтисодиёт, туризм ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 4 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Ветнам Социалистик Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Нго Ле Ван билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, долзарб минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашилди. Ветнамлик…. More

  • Украинада оғир вазиятга тушиб қолган 19 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Элчихонаси Украина миллий полицияси ҳамда Халқаро миграция ташкилотининг Украина ва Молдова офислари билан ҳамкорликда Киев вилоятида оғир вазиятга тушиб қолган 19 нафар мамлакатимиз фуқароси Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири. Киев вилоятидаги иссиқхоналардан бирида қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларимиз ҳақидаги маълумотлар Украина матбуотида 18 сентябрь куни пайдо бўлган эди. Ушбу…. More

  • Жиззахда “Ҳудудгаз” ходими 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

    Тошкент, Ўзбекистон — “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали етакчи мутахассиси Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖда ўтказилган текширувда носоз газ ҳисоблаш ускунасидан фойдаланилганлигини аниқлаб, бу бўйича тегишли далолатнома тузади. Афсуски, у ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, тузилган далолатномани бекор қилиш ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув бўйича жиноят…. More

  • Ўзбекистон ва Қатар етакчилари стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Доҳа шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди. Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қатар Амирини Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммити тадбирларининг муваффақиятли ўтказилгани…. More

  • Ўзбекистон ва Қатар таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — 3 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоевнинг Қатар таълим ва олий таълим вазири Лолва бинт Рашид бин Муҳаммад ал-Хатер билан учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, таълим, фан ва маданият соҳаларида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Қатар вазирининг таъкидлашича, Самарқанд шаҳри…. More

  • 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати учун тўлов фақат онлайн тарзда амалга оширилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматларига тўлов фақат онлайн режимда — барча электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади. Агентлик маълумотларига кўра, ҳисоб-китобларни рақамли шаклга ўтказиш тўлов тизимини қулай ва шаффоф қилишга, шунингдек, ҳисоб-китоб жараёнларида коррупция…. More

  • Ўзбекистон Президенти Дональд Трамп билан учрашув учун Вашингтонга жўнаб кетди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Давлатига амалий ташрифи якунланди. Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этиб, унда барқарор ва инклюзив ижтимоий тараққиётни амалга ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни яхшилаш бўйича глобал шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Давлатимиз раҳбари Доҳа шаҳрида Қатар Амири Шайх Тамим…. More

  • Сурхондарёда бешта қадимий тангаларни ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорти” чегара божхона постида йўловчилардан бири 5 дона қадимий тангаларни яшринча олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Бадиий экспертиза хулосасига кўра, кумушдан ишланган мазкур тангалар ХВИ-асрга мансуб бўлиб, Бухоро хонлиги даврида зарб этилган. Тангалар Термиз археология музейига топширилди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб…. More

  • Нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақоми белгиланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Қонун (ЎРҚ–1093-сон, 03.11.2025 й.) билан «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди. Мазкур Қонун билан "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди: нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақомини белгилаш; китобхонлик маданиятини рағбатлантириш. Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, бош муҳаррир лавозимига олий маълумотга ва ноширлик фаолиятида камида 3 йил иш стажига…. More