in

Бобур шаҳрида рассомлар фестивали ташкил этилади ва ғолиблар автомобиль билан тақдирланади

Тошкент, Ўзбекистон — Ҳукумат қарори билан “Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Фестиваль 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба, қоида тариқасида, май ойида ўтказилади.

Фестивалда иштирок этишни истаган номзодлар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралигача ташкилотчиларга қуйидагиларни топширади:

Ташкилий қўмита Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелигача Фестивалда иштирок этувчиларнинг рўйхатини аниқлаб, иштирокчиларга маълум қилади.

Фестиваль қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади: “Гран-при”, “Энг яхши рангтасвирчи рассом”, “Энг яхши ҳайкалтарош”, “Энг яхши фоторассом”, “Энг яхши график рассом”.

Фестиваль ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автомобиль (Chevrolet Onix ёки шу классдаги бошқа автомобиль), диплом, Фестиваль рамзий ҳайкалчаси ва пул мукофотлари билан тақдирланади.