Тошкент, Ўзбекистон — “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-462-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқлади.
Дастурда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади, жумладан:
Барча тадбирлар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ғоялари ва меросини чуқур ўрганиш, уларни тарғиб қилиш ҳамда ёшларнинг Ўзбекистондаги жадидчилик ҳаракати тарихига қизиқишини оширишга қаратилган.