Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент аэропортида йўловчилар учун кутилмаган, аммо ҳайратланарли даражада илҳомлантирувчи сюрприз – Р. М. Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг, ижтимоий тармоқларда Music.glier номи билан танилган, иқтидорли ўқувчиларининг мусиқий флешмоби бўлиб ўтди.
Ёш виртуозлар – Аслиддин Олимжонов, Саиджон Ширинов, Достонбек Рустамов, Саидбурхон Саидаҳмедовлар Instagram платформасида жаҳон ва маҳаллий хитларни жонли ижро этган ёрқин видеолари туфайли танилиб келмоқда. Мактаб студиясини жонли аудиторияга эга бўлган жойга алмаштириш ғояси Afisha.uz маданият ва дам олиш ахборот портали томонидан илгари сурилди.
"Afisha.uz сайтидаги ҳамкасбларимиз аэропортда music.glier гуруҳи иштирокида флеш-моб ташкил этишни таклиф қилишганида, биз иккиланмасдан «ҳа» деб жавоб бердик, чунки бундай тадбир йўловчиларни ҳам, мусиқачиларни ҳам бефарқ қолдирмаслигига шубҳамиз йўқ эди. Сўнгги йилларда пойтахт аэропорти рақсларни ҳам, операни ҳам бир неча маротаба кўрди аммо йўловчилар бу йигитларни ўзгача иштиёқ билан кутиб олишди”, – дея изоҳ берди Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати.
Ёш мусиқачилар пойтахт аэропорти йўловчилари учун машҳур фильмлар саундтрекларини, маҳаллий ва хорижий ижрочиларнинг композицияларини ижро этиб, ёрқин туйғуларга тўла ўзига хос муҳит яратишди.