in

BBC 2026 йилнинг энг кутилган музейлари қаторига Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказини киритди

Тошкент, Ўзбекистон — BBC Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказини 2026 йилда дунёда интизорлик билан очилиши кутилаётган ТОП-6 музей рўйхатига киритди.

Нашрнинг таъкидлашича, бинонинг ўзи инсон тасаввурини лол қолдиради, унинг марказий залида эса ЮНЕСКО реестрига киритилган VII асрга оид Усмон Мусҳафи тақдим этилади.

Музей мажмуаси коллекциясидан, шунингдек, 2 мингдан ортиқ қўлёзма ва тарихий ашёлар ўрин олган бўлиб, уларнинг аксарияти сўнгги йилларда мамлакатга қайтарилган.

Марказнинг очилиши март ойига режалаштирилган бўлиб, у ҳозирданоқ бутун дунё сайёҳлари ва олимлари учун ўзига хос "магнит" сифатида эътироф этилмоқда.