Тошкент, Ўзбекистон — Баҳром Махматраимов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Махматраимов 1974 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университетини, 2006 йилда эса Банк-молия академиясини тамомлаган.
У иқтисодиёт соҳасида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.
Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши масалаларига масъул бўлган.
