in

"Навоийуран" 2024 йилда соф фойдасини икки баравар оширди

Тошкент, Ўзбекистон — "Навоийуран" давлат корхонаси 2024 йилда соф фойдасини икки баравар оширишга муваффақ бўлди, деб кўрсатмоқда корхонанинг молиявий ҳисоботи.

Ҳисобот даврида давлат корхонасининг даромади 11,6 трлн сўмга етди, бу 2023 йил кўрсаткичидан 92,7%га юқори.

Маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда ва асосий фаолиятдан тушган фойда икки баробардан зиёд ошди ва мос равишда 8,67 трлн ҳамда 6,15 трлн сўмни ташкил этди.

"Навоийуран"нинг тақсимланмаган фойдаси 6,16 трлн сўмга етди, соф фойда эса икки баравар ошиб, 2,64 трлн сўмдан 5,31 трлн сўмгача кўтарилди.

Шу билан бирга, жами харажатлар 2,6 баробарга ошиб, 2,53 трлн сўмдан ошди. Хусусан, "бошқа операцион харажатлар"нинг уч баробардан кўпроқ ўсиши (0,65 трлн сўмдан 2,14 трлн сўмгача) харажатлар кўпайишига катта таъсир кўрсатди.

2024 йилнинг охирида компания активлари 9,4 трлн сўмга етиб, йиллик ҳисобда 58,8%га ошган, капитал эса 8,3 трлн сўмгача кўтарилиб, 2023 йилга нисбатан 46,6%га ўсган.