Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосарларининг янги тайинловлари ҳақида маълум қилди.
Сухроб Ҳамроев молия, трансформация ва хусусийлаштириш масалалари бўйича бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунгача республика миқёсидаги бир қатор вазирликлар ва давлат идораларида, шунингдек эксперт агентликларида ҳамда нефть-газ ва энергетика соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Аброржон Худойберганов бошқарув раисининг қайта ишлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
У меҳнат фаолиятини қурилиш назорати инспектори лавозимидан бошлаган бўлиб, кейинги йилларда қатор раҳбарлик ва масъул вазифаларда ишлаб келган.
