in

Тендер савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганлиги аниқланди

Тендер савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилганлиги аниқланди Рақобат қўмитаси томонидан махсус ахборот портал маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўтказилаётган давлат харидларини «Рақобат тўғрисида»ги ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунларига риоя этилиши юзасидан доимий равишда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида «TOSHKENT GIDROELEKTRSTANSIYALARI KASKADI» унитар корхонаси томонидан махсус ахборот порталига 4-ГЭС ҳудудида жойлашган ОТҚ-35кВни бошқа жойга кўчириш бўйича бошланғич нархи 958 млн сўмга яқин бўлган эълон жойлаштирилган.

Ушбу махсус ахборот порталига жойлаштирилган харид савдоси бўйича белгиланган ишларни бажариш учун 3 та талабгорлар: «MASTER ENGINEERING SERVICES» МЧЖ (950 100 499 сўмлик), «JAAS ENGINEERING» МЧЖ (952 101 000 сўмлик) ва “ELEKTR ENERGO TARMOQ QURILISH” МЧЖ (912 000 012 сўмлик) томонидан таклифлар келиб тушганлиги ва ушбу тендер савдосида буюртмачи ташкилот (харид комиссияси) томонидан иштирокчилар таклифларини баҳолаш мезонларини белгилашда айрим камчиликларга йўл қўйилганлигини аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, «TOSHKENT GIDROELEKTRSTANSIYALARI KASKADI» унитар корхонасига нисбата «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси иккинчи қисм, биринчи ва учинчи хатбошиси талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича молиявий жарима қўлланилди.

Telegram- !