in

Тошкентда 10 та янги метро бекати қурилади

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкентда 10 та янги метро бекати қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Президент High Town City мажмуасига ташрифи чоғида жамоат транспортини ривожлантириш, жумладан, метро тармоғини кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

Илгари Тошкент метросини Тошкент трактор заводига қадар узайтириш режалаштирилган эди. Бироқ, давлат раҳбари таклиф этилган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш ва альтернатив вариантларни ишлаб чиқишни топширди.

Янгиланган режага кўра, "Буюк Ипак Йўли" бекатидан Тошкент трактор заводигача 10 та янги бекат барпо этилади. Янги линия 30 та маҳаллани қамраб олиб, 148 минг аҳоли учун қулай транспорт алоқасини таъминлайди.