in

ФАО экспертлари Ўзбекистонда ветеринария соҳасида микробларга қарши воситалардан фойдаланиш бўйича билимларни комплекс баҳолашдан ўтказмоқдаларФАО экспертлари Ўзбекистонда ветеринария соҳасида микробларга қарши воситалардан фойдаланиш бўйича билимларни комплекс баҳолашдан ўтказмоқдалар

Ветеринария ва қишлоқ хўжалигида микробларга қарши воситалардан фойдаланиш (АМУ) ва микробларга қарши чидамлилик (АМР) бўйича билим ва амалий кўникмаларни яхшилаш мақсадида ФАО экспертлари ветеринария факультетлари ўқув дастурларини баҳолашдан ўтказдилар.

Баҳолаш Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда унинг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилди. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилаётган “Глобал саломатлик хавфсизлиги – Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, “Ягона саломатлик” ва антимикроб резистентлик борасида салоҳиятни ошириш ва зооноз таҳдидларни юмшатиш” лойиҳаси доирасида олиб борилган ушбу баҳолаш тадбирларида 140 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, профессор-ўқитувчилари, бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари қатнашдилар.

Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади ветеринария мутахассисларининг микробларга қарши дориларни қўллаш (АМУ) ва микробларга қарши чидамлилик (АМР) билан боғлиқ хавфларни тушуниш ва бошқариш салоҳиятини кучайтиришдан иборат. Бу зоонотик таҳдидларнинг олдини олиш ва юмшатиш, шу орқали ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш ва “Ягона саломатлик” ёндашувига ҳисса қўшишда муҳим аҳамиятга эга.

Кенг қамровли баҳолаш АМУ ва АМР билан боғлиқ камчиликлар ва такомиллаштириш соҳаларини аниқлаш учун жорий ветеринария таълими дастурларини батафсил таҳлил қилишни ўз ичига олади. Ушбу баҳолаш натижалари ва тавсиялар ветеринария бўйича ўқув дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун профессор-ўқитувчиларга етказилади. Таълим мазмунини энг сўнгги жаҳон стандартлари ва илғор тажрибалар билан уйғунлаштириб, дастур бўлажак ветеринария мутахассисларини микробларга чидамлилик билан самарали курашиш учун зарур билим ва кўникмалар билан таъминлашга қаратилган.

Лойиҳа бўйича ФАОнинг етакчи эксперти Марипа Кичинебатирова шундай деди: “Бизнинг баҳолашимиз ветеринария мутахассисларининг микробларга қарши чидамлилик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга тайёрлигини таъминлашда муҳим қадамдир. Бу борадаги саъй-ҳаракатларда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ва унинг Тошкентдаги филиали билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этди”.

ФАО Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги лойиҳаси ҳайвонлар саломатлиги тизимларини мустаҳкамлаш ва бутун дунё бўйлаб АМР билан курашиш салоҳиятини оширишга қаратилган. Ўзбекистонда бу ташаббус ветеринария таълими ва амалиётини такомиллаштириш орқали аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича фаол ёндашув намунасидир. 

Telegram- !