in

Фарғона вилояти Япония компаниялари билан инвестицияларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Японияда хизмат сафарида бўлиб турган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Toyo Engineering Corporation” компанияси директори Хивидико Ишадари билан мулоқотда ҳамкорлик истиқболлари борасида сўз юритилди.

Учрашувда компаниянинг илғор тажрибалари асосида нефт-газ саноат йўналишида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш таклифлари кўриб чиқилди.

Маълумот учун: Япониянинг йирик компанияси бош офиси Тиба префектураси Нарашино шаҳрида жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда дунё бўйлаб нефть-газ, нефть-кимё, кимё, энергетика, ўғитлар ва инфратузилма соҳаларида йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Компаниянинг асосий фаолияти муҳандислик хизматлари, саноат объектларини лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишдан иборат.