Тошкент, Ўзбекистон — «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки мутахассислари Хитойнинг Xingang Paint Co. Ltd корхонаси вакиллари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказдилар.
Учрашув давомида Xingang Paint Co. Ltd корхонаси қурилиш лок-бўёқ материаллари, саноат учун мўлжалланган антикоррозия қопламалари ҳамда декоратив бўёқлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Корхона вакилларига технопарк ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг асосий афзалликлари — жумладан амалдаги солиқ ва божхона имтиёзлари, ривожланган муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ҳамда қулай географик жойлашуви тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликдан ўзаро манфаатдорликларини билдирган ҳолда, белгиланган тартибда маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.
