in

Шамол йўналишининг ўзгариши сабабли бир нечта самолётлар Тошкентга қўна олмади

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент аэропортида шамол йўналишининг ўзгариши туфайли маҳаллий вақт билан соат 16:03 да ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Шу сабабли бир нечта рейс:

– “Qanot Sharq” авиакомпаниясининг Камран – Тошкент йўналишидаги HH-2232 рейси (қўниш 16:35 да);

– “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY-9732 Махачқалъа – Тошкент йўналиши бўйича (қўниш соат 16:42);

– “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Деҳли – Тошкент йўналиши бўйича HY-424 (қўниш 16:51) Самарқанддаги захира аэродромига йўналтирилди.

Шунингдек, “Air Astana”” авиакомпаниясининг Астана – Тошкент йўналишидаги KS-123 рейси Туркистондаги захира аэродромга йўл олишга қарор қилди.

Маҳаллий вақт билан соат 16:30 да вазият барқарорлашди, Тошкент аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Аэропорт одатдаги тартибда ишламоқда. Захира аэродромларга қўнган самолётлар Тошкентга учишга тайёрланмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, шамол силжиши – бу қисқа масофа давомида шамолнинг йўналиши ёки тезлиги кескин ўзгарадиган ҳолат. У горизонталь ёки вертикал бўлиши мумкин ва самолётга горизонталь парвоз, кўтарилиш ёки қўниш пайтида таъсир кўрсатади.