in

Ўзбекистонда металлургия саноати январь ойида 2,1 баробарга ўсди

Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 29,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

2025 йилнинг шу даврига нисбатан мазкур кўрсаткич 2,1 баробарга ошгани соҳада сезиларли ўсиш кузатилганини кўрсатади.

Сўнгги йилларнинг январь ойларида металлургия саноати ривожланиши динамикаси барқарор ижобий тенденцияни намоён этмоқда.

Жумладан, 2020 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 4,8 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда — 6,8 млрд сўм, 2022 йилда — 7,7 млрд сўм, 2023 йилда — 8,1 млрд сўм, 2024 йилда — 10,4 млрд сўм ва 2025 йилда — 14,1 млрд сўмга етган.

2026 йилда кузатилган кескин ўсиш ишлаб чиқариш фаолияти жадаллашганини ва металлургия тармоғининг мамлакат саноати тузилмасидаги ўрни мустаҳкамланаётганини кўрсатади.