Тошкент, Ўзбекистон — 7 март куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ветнамнинг “ROX Group” компанияси раиси Чан Анҳ Туан билан учрашди.
“ROX Group” энергетика, шаҳарсозлик, туризм ҳамда молиявий хизматлар соҳаларида лойиҳаларни амалга оширувчи Ветнамнинг йирик кўп тармоқли компанияларидан биридир.
Музокаралар давомида томонлар Тошкент шаҳри ва мамлакат ҳудудларида компания томонидан амалга оширилаётган, замонавий шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган амалдаги лойиҳаларни жадаллаштириш чоралари ҳамда инвестициявий ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар истиқболли ҳамкорлик йўналишлари бўйича конструктив мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олдилар.
