Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 5 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Туркия Ҳукуматининг расмий халқаро ҳамкорлик агентлиги – TİKA (Turkish Cooperation and Coordination Agency) вакиллари билан учрашув ўтказди.
TİKA – таълим, соғлиқни сақлаш, технология ва иқтисодий тараққиёт йўналишларида кенг кўламли халқаро лойиҳаларни амалга оширадиган нуфузли ташкилот бўлиб, дунё миқёсида қўллаб-қувватлаш дастурлари билан танилган.
Учрашув давомида фармацевтика соҳасидаги келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, талабалар ва мутахассислар алмашуви, Туркияда стажировкалар ташкил этиш, AI ва рақамли технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш, R&D ва сифат назорати стандартларини халқаро мезонларга мослаштириш, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини янада оширишга қаратилган инновацион ўқув дастурларини жорий этиш.
Томонлар Ўзбекистонда кадрлар малакасини ошириш, илмий-тадқиқот салоҳиятини кенгайтириш ва юқори сифатли дори воситалари ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.
