Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Хитойнинг Шанси музофоти тижорат департаменти раҳбари Ван Хунсзин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш, жумладан, ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Хорижий делегация вакиллари қайта тикланувчи энергия манбалари, сув тежовчи технологиялар, саноат, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида технологик шерикликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Томонлар янги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда жорий йилнинг 20–22 май кунлари Шанси провинцияси Циан шаҳрида бўлиб ўтадиган учинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форумида нуфузли тадбиркорлар делегацияларининг иштирокини таъминлашга келишиб олдилар.
Мазкур форумнинг ўтказилиши ҳудудлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суришда муҳим майдон бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Музокаралар якунида ҳар икки томондан масъул ходимлардан иборат қўшма Ишчи гуруҳ тузилди.
