in

Ўзбекистон делегацияси ЖCТ Бош директори билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон —  Ўзбекистон делегацияси Жаҳон савдо ташкилоти (ЖCТ) Бош директори Нгози Оконджо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президентнинг ЖCТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистоннинг ЖCТга қўшилиши билан боғлиқ барча масалаларни муҳокама қилиб, бу жараённи 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган 14-вазирлар конференциясига қадар якунлаш учун кучайтирилган саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратдилар, дея таъкидлади Урунов.

«Уни яқинда қабул қилинган, экспорт шаффофлигини таъминлашга қаратилган президент фармони, шунингдек, бошқа қонунчилик ташаббуслари ҳақида хабардор қилдик. У ЖCТ билан боғлиқ ислоҳотларни, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади», — деб ёзди у.

«Мавжуд мураккаб шароитда кўп томонлама савдо тизимини илгари суришда унинг етакчилиги айниқса муҳим эканини таъкидлаш зарур. Унинг бу борадаги садоқати янги давлатларнинг қўшилиши жараёнига катта ҳисса қўшмоқда», — деди Азизбек Урунов.

«Биз позицияларимизни келишиб олдик — у бизнинг ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлайди, ва келаси йил ҳам шу суръатда ҳаракатни давом эттирамиз!», — дея хулоса қилди Ўзбекистон Президентининг махсус вакили.