Тошкент, Ўзбекистон — Вилоятимиздаги 218 гектар ер майдонига эга бўлган «Ипак йўли» ЭИЗ (эркин иқтисодий зона)да кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, куни кеча улардан иккитаси – рангли метал конструкциялари ишлаб чиқариш ва электро скутерлар ишлаб чиқариш заводлари қурилиши бошланди.
Қурилишга тамал тоши қўйиш маросимида Андижонга тажриба алмашиш учун келган республикамиздаги вилоят ҳокимлари иштирок этиб, Андижон-Хитой ҳамкорлик ҳаракатлари бўйича фикр алмашдилар. Хорижлик инвесторлар билан фикрлар алмашилди. Иш услублари билан танишдилар.
Скутерлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 10 миллион долларни ташкил этади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2 миллион дона. Йиллик 5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади. 300 нафар андижонликлар доимий иш билан таъминланади. Лойиҳа 2025 йил якунида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Рангли метал конструкциялари ишлаб чиқариш лойиҳасининг умумий қиймати 200 миллион долларга тенг. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 45 минг тонна. Экспорт ҳажми йиллик 18 миллион доллар. Яратиладиган иш ўрни 400 дона. Лойиҳа 2026 йилда фойдаланишга топширилади.