in

Афғонистон ва Ўзбекистон ишбилармонлари Мозори-Шарифда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 16–18 февраль кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигидаги ишбилармонлар делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Амирлигига бўлиб туришибди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида икки давлат хусусий сектор вакиллари иштирокида бизнес-форум ва B2B учрашувлар ташкил этилади.

Тадбир иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ҳамда савдо алоқаларини кенгайтиришга қаратилган.

Форум доирасида ўтказиладиган B2B учрашувларда 100 га яқин афғонистонлик ва 80 дан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркор иштирок этиши кутилмоқда.

Улар озиқ-овқат, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик, энергетика ҳамда транспорт-логистика каби қатор соҳаларда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қиладилар.