in

Гансу провинциясидан келган хитойлик инвесторлар Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг фармацевтика маркази деб билишади

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 3 июнь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитой делегациясини "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар билан таништирди.

Хитой ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда яратилаётган имкониятларга алоҳида қизиқиш билдириб, мамлакатни бутун Марказий Осиё минтақасининг истиқболли платформаси ва салоҳиятли фармацевтика маркази сифатида кўришларини таъкидладилар.

Музокаралар чоғида хитойлик сармоядорлар республика ҳудудида доривор гиёҳларни етиштириш, шунингдек, тайёр фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Томонлар белгиланган йўналишларда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.