Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари таҳлил қилинди.
Июль ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархларининг бироз ошиши кузатилди. Хусусан, пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари июнь ойидагига нисбатан ўртача 0,7 фоизга пасайган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача 0,3 фоизга ошган.
Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024-йилнинг июль ойида ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун ижара нархлари июнь ойидагига нисбатан (0,2 фоиз) ошган
бўлса, 2-4 хонали уйларнинг ижара нархлари пасайди. Хусусан, ўртача таъмирланган 2 хонали уйлар учун 0,4 фоизга, 3 хонали уйлар учун 1,1 фоизга, 4 хонали уйлар учун эса 1,6 фоизга.
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 273 АҚШ доллари, 2 хонали – 335 АҚШ доллари, 3 хонали – 379 АҚШ доллари, 4 хонали – 420 АҚШ доллари), Олмазор (1 хонали – 288 АҚШ доллари, 2 хонали – 343 АҚШ доллари, 3 хонали – 417 АҚШ доллари, 4 хонали – 451 АҚШ доллари) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (1 хонали – 348 АҚШ доллари, 2 хонали – 438 АҚШ доллари, 3 хонали – 574 АҚШ доллари, 4 хонали – 604 АҚШ доллари) ва Миробод (1 хонали – 334 АҚШ доллари, 2 хонали – 433 АҚШ доллари, 3 хонали – 557 АҚШ доллари, 4 хонали – 713 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. 2024-йилнинг июл ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархлари июн ойидагига нисбатан пасайган бўлса-да, 2 хонали, 3 хонали ҳамда 4 хонали уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларининг ошиши кузатилди. Мазкур даврда 1 хонали уй-жойлар ижараси 1,5 фоизга арзонлашган, бироқ 2 хонали уй-жойлар ижараси ўртача 0,9 фоизга, 3 хонали уй-жойлар ижараси 1,2 фоизга, 4 хонали уй-жойлар ижараси 0,6 фоизга қимматлашган.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 341 АҚШ доллари, 2 хонали – 400 АҚШ доллари, 3 хонали – 506 АҚШ доллари, 4 хонали – 591 АҚШ доллари) ва Учтепа (1 хонали – 359 АҚШ доллари, 2 хонали – 438 АҚШ доллари, 3 хонали – 552 АҚШ доллари, 4 хонали – 671 АҚШ доллари) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Миробод (1 хонали – 447 АҚШ доллари, 2 хонали – 736 АҚШ доллари, 3 хонали – 1042 АҚШ доллари, 4 хонали – 1300 АҚШ доллари) ва Яккасарой (1 хонали – 443 АҚШ доллари, 2 хонали – 658 АҚШ доллари, 3 хонали – 388 АҚШ доллари, 4 хонали – 1170 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.
Ижара нархлари olx.uz платформасидан веб скрепинг (wеб сcрапинг) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2024-йилнинг июн ойи учун 49,4 мингта ва июл ойи учун 52,6 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 6 фоизлик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилди.