in

Лазиз Қудратов Халқаро кенгаш аъзолари билан Ўзбекистоннинг сармоявий ва саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Шу йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Халқаро маслаҳат кенгаши аъзолари – Алфред Гузенбауэр, Александр Квасневский ва Штефан Фюле билан учрашди.

Учрашувнинг асосий мақсади хорижий инвестицияларни жалб қилиш, саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон ва жаҳон ҳамкорлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг стратегик йўналишларини муҳокама қилишдан иборат эди.

Иштирокчилар миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотларга илғор халқаро тажрибани интеграциялашувига алоҳида эътибор қаратдилар.