in

МҲТИ мутахассислари эконометрик ёндашув асосида миллий қадриятларимиздан бири бўлган силаи раҳм ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди

Халқимиз азалдан узоқ-яқин қариндошлар ва дўстлар орасида ўзаро ҳурмат ҳамда кўмакка асосланган мустаҳкам ришталарни миллий қадрият сифатида сақлаб келади. Бу силаи раҳмдир. 

Силаи раҳм иқтисодий жиҳатдан ҳам аҳамиятли. Масалан, унинг хусусиятларидан бири – алтруизмни (ўз манфаатини кўзламаган ҳолда бошқаларга кўмаклашиш ва беғараз ёрдам бериш) олиб кўрайлик. Алтруизмнинг иқтисодий ривожланишга таъсири иқтисодчилар, психологлар ва социологлар томонидан ўрганилган. 

Иқтисодчилар алтруизм, биринчи навбатда, адолат меъёрлари билан боғлиқ, деб таъкидласа, ижтимоий психологлар эмпатияни алтруистик хатти-ҳаракатларнинг асосий омилларидан бири, деб билади. Бундан ташқари, алтруизм инсонлар орасида бир-бирига масъулият ҳиссини ошириб, даромадларнинг тенг тақсимланиши ва ўзаро қўллаб-қувватлашнинг яхшиланишига олиб келади.

Ушбу тадқиқотда силаи раҳмнинг ЯИМдаги самарадорлигини баҳолаш учун Жаҳон банки маълумотларидан фойдаланилди. Улар
2010–2019 йилларга оид бўлиб, 84 та мамлакат, жумладан, Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олади.

Методология. Тадқиқотда силаи раҳмнинг ЯИМдаги самарадорлигини баҳолаш учун прокси ўзгарувчи сифатида хайрия индексидан (лнГивингИндех) фойдаланилди. Шунингдек, тадқиқот натижалари янада аниқроқ бўлиши учун назорат ўзгарувчилари сифатида аҳоли сони (лнПОП), урбанизация даражаси (Урбан ин %) ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ЯИМга нисбати (% ҳисобида) (ФДИ) танлаб олинди.

Натижалар. Тасодифий эффектлар (рандом) модели натижаларига кўра, мамлакатда хайрия индексининг 1 фоизга ортиши аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг 0,2 фоиз ошишига олиб келади.