Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йил якунига кўра, «Навоийуран» компанияси ишлаб чиқариш ҳажмини 13,7 трлн сўмгача ошириб, 2023 йилга нисбатан икки баравар ўсишга эришди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар берди.
Компания йил давомида 125,9 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни ўзлаштириб, 122 та янги иш ўрни яратди. Шунингдек, харажатларни оптималлаштириш орқали маҳсулотнинг таннархи 457,2 млрд сўмга камайтирилди.
Локализация дастури доирасида «Навоийуран» 58,7 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди, бу ўтган йилга нисбатан 132,1% кўпдир.
Компания томонидан тўланган солиқлар ҳажми 4,6 трлн сўмни ташкил этиб, «Навоийуран» 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги учта энг йирик солиқ тўловчи корхоналар қаторига кирди.