Тошкент, Ўзбекистон — “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
Барқарор ривожланиш учун сифат инфратузилмаси индексида Ўзбекистон Республикаси ўрнини камиида 20 поғонага кўтариш;
Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси томонидан эътироф этилган калибрлаш имкониятлари сонини 2,5 баробарга ошириш;
халқаро даражада тан олинган аккредитация хизматлари улушини камида 80 фоизга етказиш.
Шунингдек, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази фаолияти тўхтатилади ҳамда унинг таркибидаги мувофиқликни баҳолаш органлари тугатилади.
Ўзбекистон стандартлар институти унга Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказини қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотлар жадаллаштирилади
“Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–25-сон, 16.02.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
Барқарор ривожланиш учун сифат инфратузилмаси индексида Ўзбекистон Республикаси ўрнини камиида 20 поғонага кўтариш;
Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси томонидан эътироф этилган калибрлаш имкониятлари сонини 2,5 баробарга ошириш;
халқаро даражада тан олинган аккредитация хизматлари улушини камида 80 фоизга етказиш.
Шунингдек, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази фаолияти тўхтатилади ҳамда унинг таркибидаги мувофиқликни баҳолаш органлари тугатилади.
Ўзбекистон стандартлар институти унга Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказини қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилади.
Mетрология соҳасини халқаро талаблар билан мувофиқлаштириш мақсадида 2027 йил 1 январдан бошлаб:
ўлчаш воситаларини қиёслаш амалиётидан воз кечган ҳолда, қонунлаштирувчи метрология доирасида верификациялаш тизими жорий этилади;
саноатда фойдаланилаётган ва маҳсулот сифатига бевосита таъсир қиладиган ўлчаш воситалари калибрлашга ўтказилади ва стандарт намуналарни аттестациядан ўтказиш тартиби бекор қилинади;
калибрлаш лабораторияларининг Халқаро тарози ва ўлчашлар бюроси базасида эътироф этилган калибрлаш имкониятлари қайд этилган йўналишлари аккредитациядан ўтишдан озод қилинади.
2026/2027 ўқув йилидан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари учун:
“Махсус стипендия” таъсис этилади;
ривожланган давлатлар, хусусан Европа Иттифоқининг техник жиҳатдан тартибга солиш (Technical Regulation) тизимини ўрганиш модели асосида дарс соатлари жорий қилинади;
сўнгги 2 йилни хорижий университетда давом эттиришни назарда тутувчи "2+2" шаклидаги қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилади.
