Тошкент, Ўзбекистон — “Узбекистан Airways“ АЖнинг 2024 йил III чорак якунлари бўйича соф фойдаси 494,0 млрд сўмни ташкил этди, бу эса 2023 йилнинг шу даврига (143,1 млрд сўм) нисбатан 245,1% га кўпдир.
Бошқа операцион харажатлар 254,6 млрддан 1,1 трлн сўмга ошди. Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар 1,2 трлндан 542,6 млрд сўмга, улар бўйича харажатлар эса 2,2 трлндан 853,4 млрд сўмга камайди.
Компаниянинг тақсимланмаган фойдаси чорак якунига кўра 176,2 млрд сўмни ташкил этди. 2023 йилнинг мос даврида қопланмаган зарар 319,8 млрд сўмга етган эди. Шунингдек, йиллик ҳисобда узоқ муддатли банк кредитлари 7,5 трлндан 6,9 трлн сўмга қисқарди.
Ташувчининг активлари 18,4 триллион сўмни (+3,8 фоиз), капитали эса 8 триллион сўмни (+6,2 фоиз) ташкил этди.