Тошкент, Ўзбекистон — Фарғона вилояти делегациясининг Германияга амалий ташрифи доирасида вилоятимиз тадбиркорлари қатор самарали келишувларга эришмоқда. Хусусан, эндиликда Фарғона вилоятида етиштирилган ва қадоқланган мевалар Европа бозорига экспорт қилинади.
Бешариқ туманида фаолият юритаётган “BESHAGRO EKSPORT” МЧЖ Польша компанияси билан умумий қиймати 10 миллион долларлик қуритилган меваларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
Шунингдек, польшаликлар билан ҳамкорликда Бешариқ туманида 15 миллион долларлик меваларни қайта ишлаш заводи қуриш лойиҳаси амалга оширилади.