Тошкент, Ўзбекистон — Фарғона вилояти ҳокими ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “China Overseas Engineering Group Co., Ltd.” компанияси директори Жанг Хайшин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда вилоятимиздаги спорт иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Спорт объектларини барпо этишда катта тажрибага эга мазкур компания томонидан вилоятдаги мажмуаларни халқаро стандартлар асосида модернизация қилиш бўйича лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.
Мулоқот давомида ушбу лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Вилоят ҳокими таклифлар билан танишиб, лойиҳаларни янада такомиллаштириш ва ўзаро ҳамкорликни изчил давом эттириш юзасидан келишиб олинди.
