in

«Ўзавтосаноат» АЖ ва Uzauto Motors Powertrain Ўзбекистон технологик металлар заводи билан меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон технологик металлар комбинатида «Ўзавтосаноат» АЖ ва “Uzauto Motors Powertrain” АЖ вакиллари иштирокида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ТМК ва Uzauto Motors Powertrainўртасида кукун металлургияси асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлардан автомобиль саноатида фойдаланиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш мақсадида ҳамкорлик ва англашув тўғрисида меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида кукун металлургияси асосида автомобиль саноатига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш, халқаро сертификатларни олиш каби бир қатор йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишилди.

Ушбу меморандум Ўзбекистон саноатини технологик модернизациялаш, маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш ҳамда глобал таъминот занжирига интеграциялашиш йўлида хизмат қилади.