in

Ўзбекистонга 4 415 та автомобил импорт қилинди: умумий қиймати $75,9 млн

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилнинг илк икки ойи давомида Ўзбекистонга 4 415 та енгил автомобил импорт қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Жами импорт қиймати $75,9 млн ни ташкил этди. Автомобилларнинг асосий қисми Хитойдан олиб келинган бўлиб, бу мамлакатдан 3 149 та машина импорт қилинган.

Шунингдек, Жанубий Кореядан 1 191 та автомобиль етказиб берилган.

Япониядан 32 та, Германиядан 11 та, АҚШ ва Мексикадан эса 8 тадан автомобиль импорт қилинган.

Шу тариқа, Хитой Ўзбекистонга енгил автомобил етказиб берувчи асосий мамлакат сифатида қолмоқда. Ҳисобот даврида мамлакатга кириб келган автомобилларнинг 71% дан ортиғи айнан Хитой ҳиссасига тўғри келди.