in

Ўзбекистон ва Эрон ишбилармон доира вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожланмокда

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Эрон Савдо-саноат, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги палатаси бошчилигида ишбилармон доира вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилмоқда.

Ташриф доирасида 18 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д.Вахабов, Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ф.Насриев, Эрон Савдо-саноат, тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси С.Хасанзаде, Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси М.Искандарий иштирокида учрашув ташкил этилди. 

Шунингдек, 15 га яқин тўқимачилик, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда фаолият юритувчи Эрон корхона вакиллари учрашувда қатнашди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ҳамда Эрон Ислом Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо алоқаларини кенгайтириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда икки давлат ўртасида экспорт ва импортда дуч келадиган муаммолар бўйича музокаралар олиб боришди.

Учрашувнинг якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди. Бу, ўз навбатида, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.