in

Ўзбекистон Кореяда KIA Auto мутахассислари учун ўқув дастурини ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йил сентябр ойида Сеул шаҳрида Миграция агентлиги ва Кореянинг “KIA Auto” компанияси раҳбарияти ўртасида ўтказилган учрашувдаги келишувларга кўра бугун компания раҳбарияти Миграция агентлигида бўлди.

KIA Auto — Кореянинг етакчи автомобилларга хизмат кўрсатиш тармоғи бўлиб, мамлакат бўйлаб 600 га яқин сервис маркази бор. Йилига 1 миллиондан ортиқ автомобилларга техник хизмат кўрсатади ва малакали кадрларга эҳтиёж юқори.

Учрашув якунларига кўра, 2026-йил бошидан Миграция агентлиги томонидан KIA AUTO стандартларига мос махсус ўқув устахоналари очилади. 3 ойлик дастурда Корейс тили ва маданияти, техника хавфсизлиги, Корея методикаси асосида амалий автомобиль сервиси ўргатиладиган бўлди.

Ўқувни муваффақиятли тамомлаганлар E-7 визаси (малакали ишчи) билан Кореяга ишга жойлаштирилади. E-7 визасининг асосий талаби — Корейс тилини TOPIK 1 даражасида билиш.