Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 5-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси “Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битим”нинг расмий аъзосига айланди.
Битимнинг 19-моддаси қоидаларидан келиб чиқиб, ушбу ҳужжат Ўзбекистон учун 2025-йил 3-февралдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг “Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битим”га қўшилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-сентабрдаги ПҚ–316-сон “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Маълумот учун: Осиё ва Тинч океани минтақасида трансчегаравий қоғозсиз савдони соддалаштириш тўғрисидаги ҳадли битим 2016-йил 19-майда БМТнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича иқтисодий-ижтимоий комиссияси (ESCAP) томонидан қабул қилинган кўп томонлама халқаро ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Ҳадли битимнинг асосий мақсади электрон шаклдаги савдо ҳужжатлари ва маълумотларини ўзаро тан олиш ва алмашиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, миллий ва субминтақавий тизимларнинг оператсион мувофиқлигини оширишга кўмаклашиш орқали қоғозсиз трансчегаравий савдони ривожлантиришга кўмаклашиш ҳисобланади.
Мазкур ҳужжат 2021-йил 20-февралдан амал қилиб келаётган бўлиб, бугунги кунда, Ҳадли битимга жами 14 та мамлакат расман қўшилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ушбу ҳужжатга қўшилиши мамлакатнинг қоғозсиз савдо халқаро тизимига интегратсиялашуви ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳамкор давлатлар билан экспорт-импорт оператсияларини жадаллаштириш ва соддалаштиришга хизмат қилади.
Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланган.