in

Ўзбекистон Президенти "Газпром нефть" компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.

Россиянинг ушбу етакчи компанияси билан нефть-газ мажмуасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни тегишли "йўл харитаси"га  мувофиқ ривожлантиришнинг истиқболли режалари кўриб чиқилди.

Геология-қидирув ишларини олиб бориш, мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ва кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.