in

Ўзбекистон Президенти креатив иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини ва Тошкентда креатив паркни яратишни тасдиқлади

Тошкент, Ўзбекистон — “Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга – 145 трлн сўмга етказиш;

креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 млрд АҚШ долларидан ошириш;

соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш ўринларини 500 мингтага етказиш.

2026–2027 йилларда 1-босқичда қуйидагилардан иборат Креатив индустрия парки инфратузилмалари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади:

сайр этиш, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, арт-объект ва монументал санъат асарлари ҳудудларидан иборат яшил боғ;

рақамли дизайн ва дастурлаш йўналишида нуфузли халқаро мактаб;

бук-кафе, спорт ва воркаут майдончалари, меҳмонхона;

бадиий ижодкорлар павильони, креатив устахоналар, экологик офис хоналари ва коворкинг маркази.